Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Мухтора»да, унинг исноди саҳиҳ, деган. Қутайба билан нақб соҳиби ҳодисаси маълум ва машҳур.
Пайғамбар с.а.в. бизга махфий ширкдан сақланиш йўлини ўргатганлар. Аҳмад, Табароний ва Абу Яъло ҳасан иснод билан Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилишларича, у бир хутбасида: «Эй одамлар, мана бу ширкдан сақланинглар, чунки у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ», деганида, Абдурраҳмон ибн Ҳазм ва Қайс ибн Музориб туриб: «Аллоҳга қасамки, ё сен айтган гапингга далил келтирасан, ёки сени хоҳласанг ҳам, хоҳламасанг ҳам Умарга олиб борамиз», дейишди. Шунда Абу Мусо айтган гапимга далил келтираман, деб, Пайғамбар с.а.в.нинг бир куни қилган хутбаларини айтиб берди. У киши:
«يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا هَذَا الشِّرْكَ فَإِنَّهُ أَخْفَى مِنْ دَبِيبِ النَّمْلِ, فَقَالَ لَهُ مَنْ شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَقُولَ: وَكَيْفَ نَتَّقِيهِ وَهُوَ أَخْفَى مِنْ دَبِيبِ النَّمْلِ يَا رَسُولَ اللَّهِ, قَالَك قُولُوا اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ نُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا نَعْلَمُهُ, وَنَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لاَ نَعْلَمُ»
«Эй одамлар, мана бу ширкдан сақланинглар, чунки у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ», дедилар. Шунда Аллоҳ хоҳлаган кимдир: «Эй Расулуллоҳ, агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандай қилиб ундан сақланамиз?», деган эди: «Эй Аллоҳим, биз Сендан билган нарсамизни Сенга шерик қилиб қўйишдан паноҳ сўраймиз, билмаган нарсаларимиз учун эса Сенга истиғфор айтамиз, деб айтинглар», дедилар».
Қилган ишини гапириш риё каби амални бекор қилмайди. Агар унга риё аралашган бўлса, гапирмай туриб ҳабата кетиб бўлади. Агар амал холис Худо учун бўлиб, кейин уни гапириб қўйган бўлса, кейинги гапиргани учун гуноҳкор бўлади. Бу гуноҳга истиғфор айтиб, тавба қилиш мумкин. Аллоҳ кечирадими, қиёмат куни ёпадими ё гуноҳлар мезонига қўядими, Ўзи билади. Аммо Аллоҳ холис амални ҳабата кетказмайди. Чунки амални эшиттириш учун қилиш ҳақидаги далиллар унинг фақат ҳаромлигини ифодалайди, холос. Амални бекор қилишини ифодаламайди. Риёда эса ундай эмас. Риёда Аллоҳ амалга савоб бермай, ким учун қилган бўлсанг, ўшанга бор, савобни ўша берсин, дейди. Бу
250-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|